Ғарб ҳам сиёсий, ҳам сақофий ҳужумларини давом эттирди. Ғарб Ислом оламини майда бўлакларга бўлиб олиш билан чекланиб қолмай, Усмоний Давлатни мусулмонларни гавдалантириб турган Исломий Давлат деган эътиборда бутунлай йўқ қилиб юбориш учун ҳаракат қила бошлади. Шу мақсадда унинг ичида миллий-озодлик ҳаракатларини авж олдирди. 1804 йилдан бошлаб ажнабий давлатлар Болқон халқини қўзғолон қилишга гиж-гижлаб, унга ёрдам бериб турди. Пировардида қўзғолон 1878 йили истиқлолга эришиш билан якунланди. 1821 йилдан бошлаб юнонларни қўзғолон қилишга қизиқтирди ва 1830 йили ажнабий давлатларнинг аралашуви билан бу қўзғолон юнонлар Туркиядан ажралиб, мустақил бўлишлари билан ниҳоясига етди. Болқондаги бошқа ўлкалар ҳам бу қўзғолонга бирин-кетин киришди. Исломий Давлат сифатида Усмоний Давлатнинг сояси Болқондан, Критдан, Кипрдан ва Ўрта Ер денгизининг кўпчилик оролларидан кўтарилди. Ғарбликлар Болқон ва Ўрта Ер денгизи оролларидаги мусулмонларга қарши турли ваҳшийликларни қўллашди ва улардан кўпларини яшаётган жойларидан чиқариб юборишди. Мусулмонларнинг кўплари кофирларнинг ваҳшийликларидан ўз динларини қутқаришга ва исломий юртлар ва Исломий Давлатнинг бир бўлаги деган эътиборда араб юртларига кўчиб кетишга мажбур бўлдилар. Бу ерлардаги черкес, бушноқ, чечен ва бошқа халқлар куфр бошқарувига рози бўлмаган мусулмон қаҳрамонлардир. Улар ўз динларини Ислом диёрларига олиб қочдилар.
149-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|